...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокурор ўринбосари Ўзбекистон Миллий паралимпия Ассоциациясига раис бўлди


12:28, 02.02.2017 Спорт
 4 392

Улуғбек Жалилович Суннатов айни дамда Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ўринбосари лавозимида ҳам ишлаб келмоқда.

1 февраль куни Ўзбекистон Миллий паралимпия Ассоциациясига янги раис тайинланди. Миллий олимпия қўмитасининг Ахборот хизматидан хабар қилишларича, Улуғбек Суннатов паралимпия Ассоциациясининг раиси этиб сайланган.  
 
Йиғилишда Баҳодир Аҳмедов, Асатилла Салимов ва Мухторхон Тошхўжаев раис ўринбосарлари лавозимига тайинланишди.
 
Маълумот учун, Улуғбек Жалилович Суннатов айни дамда Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритиб келмоқда. 
 
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси 2016 йил Бразилияда ўтказилган XV Паралимпия ўйинларида юқори натижаларни қайд этишди. Ўзбекистон делегацияси таркибида 32 нафар спортчи бўлган, якунда эса улар 31 та медални қўлга киритишди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Миллий паралимпия Ассоциацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!