...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик машҳур сиёсатчи ШҲТ Бош котиблигига тасдиқланди


16:58, 10.06.2018 Жамият
 3 808

Ҳозирда ушбу лавозимда тожикистонлик Рашид Алимов иш юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов ШҲТ Бош котиблигига тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Эндиликда 2019 йил 1 январидан 2021 йил 31 декабргача бўлган муддатда Норов ШҲТ Бош котиби вазифасини бажаради. Ҳозирда ушбу лавозимда тожикистонлик Рашид Алимов иш юритмоқда.
 
Шунингдек, Тожикистон вакили Жумахон Ғиёсов ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори этиб тайинланди. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик Қирғизистон Республикасига ўтди.
 
Маълумот учун, Владимир Норов 1955 йилнинг 31 августида Бухоро вилоятида туғилган. 1976 йилда Бухоро давлат педогогика университетини тамомлаган. 1985-1990 йилларда СССР Ички ишлар академиясини юрист мутахассислиги билан тамомлаган.
 
Владимир Норов 2006-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири лавозимида фаолият юритган. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори саналади. Шунингдек, у Фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик лавозимига ҳам эга.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Владимир Норов ШҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар