Оила буюджетини асраш ёки моддий тарафдан чеклангани ҳисобга олинса, бу ишимиз даволашга кетадиган сарф-харажатлардан бир неча бор арзонлаштирилган.
Тошкент шаҳар эшитиш ва нутқни тиклаш ҳамда овоз реабилитация маркази директори (АQUA Fil фирмасининг директори) Жамшид Қурбонов профилактика учун АQUA Fil бурун чайиш мосламасини ишлаб чиқарди.
– Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 31 октябрда “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида” қарор имзолаганди. Ушбу қарорга кўра, Ўзбекистонда бурун касалликларини профилактика қилиш мақсадида дори воситаси ва мослама ишлаб чиқарилибди. Мазкур мосламани ишлаб чиқаришда ўзингиз шахсан бош-қош бўлибсиз. Шу ҳақда маълумот берсангиз.
– Албатта, чет элда бурун бўшлиғи гигиенасини сақлаш ва профилактика учун (даво учун эмас) воситалар ишлаб чиқарилган. Импорт орқали дорихоналаримизда сотилаётган бу мосламанинг нархи 200 000 атрофида эди. Энг қувонарли тарафи, ушбу мослама энди ўзимизнинг миллий маҳсулотга айланди. АQUA Fil бизда 4 баробар нархи арзонлаштирилган ҳолда амалиётга татбиқ этилмоқда. Бу нарсани чет элдан олдик, дейиш нотўғри. Фақатгина бугунги кунда халқимизнинг шу маҳсулотга талаби борлиги бизга туртки бўлди. Қолаверса, ота-боболаримиздан қолган бурун тозалаш, уни чайиб юриш деган тушунчалар бор. Муҳими, сифат даражаси чет эл аналогларидан кам бўлмаган ва улар билан рақобатлашадиган даражадаги табиий миллий маҳсулотимизга эга бўлдик. Бу маҳсулотни амалда қўллаб кўрган инсонларнинг барчаси ижобий натижа олаётганликларини айтишмоқда ва биз бундан хурсандмиз. Ҳатто эстрада юлдузларимиз ушбу мосламадан фойдалангани ва ижобий самара олганликлари ҳақида ўзларининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида маълум қилишмоқда.
– Очилгандан сўнг дориларнинг яроқлилик муддати тез тугайди. АQUA Fil мосламасини қанча вақт ишлатиш мумкин?
– Агар бу мосламадан фақатгина бир одам фойдаланса, қолаверса, мосламанинг дориси алоҳида сотилгани учун уни стериллаб, узоқ муддат ишлатса бўлади. Лекин СЭС 60 мартагача фойдаланишни меъёр сифатида белгилаган.
– Юқорида гигиена ҳақида сўз юритдингиз, бу мосламани барча оила аъзолари ишлатиши мумкинми? Биласиз, ўзбекларда ўзига хос одат бор, ҳар бир оила аъзоси бирга ишлатса, ҳеч нарса қилмайдику, деб ўйлайдилар ва бу нарсага эътибор беришмайди. Бу қанчалик тўғри?
– Гигиенанинг ўз талаблари бор. Гигиена индивидуаллик талабидан келиб чиқади. Бир инсон ишлатган нарсани иккинчи одам ишлатиши учун у стерил ҳолатда бўлиши керак. Бу тиббиёт талаби, бир инсон кўп маротаба ишлатган нарсани иккинчи одам ишлатиши мумкин эмас. Айнан бир воситани бир нечта одамга қўллаш “ўзбекчилик”да кўп учрайди. Буни энди қайсидир томондан чеклаб, қайсидир томондан касалликни тарқатишимиз мумкин. Гигиеник восита ҳар бир одам учун махсус бир дона бўлади ва уни фақат ўзи ишлатиши лозим. Бошқа одамга, ўртоғига фойдаланиш учун берилиши, аслида, гигиеник қонуният томонидан тавсия этилмайди. Ҳатто оила аъзолари ҳам бошқа флора бўлгани учун фойдаланиши мумкин эмас.
– Кўпчилик оилаларда моддий тарафдан қийинчилик бўлгани сабабли ҳар бири учун мосламани сотиб ололмаслиги кумкин. Бундай ҳолатда нима қилиш керак?
– Умумий қилиб айтадиган бўлсак, оила буюджетини асраш ёки моддий тарафдан чеклангани ҳисобга олинса, бу ишимиз даволашга кетадиган сарф-харажатлардан бир неча бор арзонлаштирилган. Ушбу ишимиз катта харажатлардан қочиш ёки унинг олдини олишга қаратилган.
Тошкент шаҳар эшитиш ва нутқни тиклаш ҳамда овоз реабилитация маркази директори Жамшид Қурбонов билан суҳбатимиз қизғин тусда давом этди. Хусусан, у болани қай ҳолатда эмизиш кераклиги, оддий ва сурункали шамоллашнинг фарқлари, қулоқ оққанда унга сут соғиш қанчалик тўғри иш экани ва бошқа кўплаб маслаҳатлари билан ўртоқлашди.
Суҳбатнинг тўлиқ қисмини тез кунда сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин.
Фото: Акбар Худойберганов.