...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва ЕХҲТ ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди


11:55, 08.05.2017 Жамият
 1 914

Музокараларда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори Жон МакГрегор ҳам иштирок этди.

Бугун, 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси Раиси Кристин Муттонен бошчилигидаги делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.
 
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Учрашувда 7 февралда қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш нуқтайи назаридан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
 
Суҳбат давомида халқаро ва минтақавий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
 
Музокараларда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори Жон МакГрегор ҳам иштирок этди.
Бобур Жалолов

Теглар:Абдулазиз Комилов Кристин Муттонен Ўзбекистон ЕХҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар