...
МЕНЮ
ONLINE TV

Францияда озғин моделларни намойиш қилиш тақиқланди


11:20, 08.05.2017 Олам
 2 956

Қонунга амал қилмаган иш берувчилар 75 минг евро миқдорида жаримага тортилишлари ёки 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинишлари мумкин.

Францияда янги қарор қабул қилинди – энди ҳаддан ташқари ориқ моделлар модалар намойиши ва рекламани суратга олишда иштирок этмайдилар.
 
Мамлакат соқлиқни сақлаш вазири Марисоль Турэннинг хабар беришича, ушбу чора нафақат моделлар, балки рекламалар мухлиси бўлган ёш аёллар ғамхўрлиги мақсадида ҳам амалга оширилди.
 
Гўзалликнинг нореал стандартлари норасоликни келтириб чиқаради, анорексия ва сурункали тўйиб овқатланмасликка олиб келади.
 
Янги қонунга биноан, эндиликда ишга қабул қилинаётган модель тана вазни индекси меъёрда эканини тасдиқловчи соғлиғи ҳақида маълумотномани тақдим қилиши шарт. Қонунга амал қилмаган иш берувчилар 75 минг евро миқдорида жаримага тортилишлари ёки 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинишлари мумкин.
 
Янги стандартлар сураткашларга нисбатан ҳам тайинланган. Агар моделнинг сурати фототаҳрир ёрдамида ўзгартирилган бўлса, суратда “ретуш қилинган” деган ёзув туриши шарт. Бу каби қонунлар охирги пайтларда Италия, Испания ва Исроилда ҳам қабул қилинган эди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Франция моделлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!