...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик боксчилар Россияда тўртта олтин медальни қўлга киритишди


09:55, 01.06.2018 Спорт
 5 104

Боксчилар мусобақа якунларига кўра умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритдилар.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича нуфузли “Губернатор Кубоги” мусобақаси якунига етди.
 
Мусобақа финалида етти нафар боксчимиз рингга чиқиши ҳақида олдинроқ хабар берган эдик. Ўтказилган жанг якунларига кўра, тўрт нафар боксчилар ғалаба қозониб, мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.
 
Уч нафари эса кумуш билан юртимизга қайтадиган бўлди. Ярим финалда мағлуб бўлган Жасурбек Латипов, Иқболжон Холдоров ва Санжар Турсуновлар бронза медалига сазовор бўлдилар.
 
Финал жанглари:
 
-49 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Батор Сагалуев (Россия) 2:3
-56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Миразиз Мирзаҳалилов 0:5
-60 кг: Шунқор Абдурасулов – Алберт Батиргазиев (Россия) 1:4
-75 кг: Исроил Мадримов – Глеб Бакши (Россия) 5:0
-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев – Георгий Кушиташвили (Россия) 3:2
+91кг: Баҳодир Жалолов – Владислав Муравин (Россия) (Баҳодир иккинчи раундда рақибини нокаут қилди)
 
Боксчилар мусобақа якунларига кўра умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритдилар.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!