...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик боксчилар Қозоғистондаги мусобақада 5 та медалга эга чиқишди


17:44, 26.06.2018 Спорт
 1 947

Баҳсларда рингга чиққан бир нечта ўзбекистонлик боксчилар совриндорлар қаторидан ўрин олдилар.

Қозоғистоннинг Балҳаш шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Аманбек Маканалиев, Ерлан Нокирбеков ва Жанат Сатенов хотирасига бағишланган мусобақа якунига етди.
 
Халқаро турнирда Ўзбекистон, Мўғулистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон каби мамлакатларнинг 200 нафардан зиёд ёш боксчилари иштирок этишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
 
Баҳсларда рингга чиққан бир нечта ўзбекистонлик боксчилар совриндорлар қаторидан ўрин олдилар.
 
Жумладан, -46кг вазн тоифасида Дилшод Абдувалиев олтин медални қўлга киритди. Шоҳруҳ Рўзибоев (-44кг), Руслан Абдуллаев (-57кг), Логин Петров (-66кг) кумуш, Шоҳжаҳон Абдуллаев (-80кг) эса бронза медали соҳибига айланди.
 
Чарм қўлқоп усталаримиздан Руслан Абдуллаев “Энг яхши техника”, Логин Петров эса “Ғалабага бўлган иродаси” учун махсус совринини қўлга киритдилар.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!