...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мисрлик шарҳловчи жамоси мағлубиятини кўтаролмасдан, вафот этди


17:34, 26.06.2018 Олам
 6 223

Миср терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги сўнгги ўйинида 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Миср телевидениясида футбол мутахассиси ва шарҳловчи бўлиб ишлайдиган мисрлик собиқ футболчи Абдул Раҳим Муҳаммад Қоҳирада Саудия Арабистони – Миср ўйинидан кейин тўсатдан вафот этди.
 
Муҳаммад “Nile Sports” каналига Мисрнинг якуний ўйинини таҳлил қилиш учун таклиф қилинган эди. Ҳамкасбларининг сўзларига кўра, ўйин давомида унинг кайфияти аъло даражада бўлган. Бироқ саудияликларнинг хал қилувчи голидан кейин унинг аҳволи оғирлашиб, шифохонага олиб борилган ва у ерда вафот этган. Ўлимга юрак ҳуружи сабаб бўлган.
 
“Ярим соат давомида биз уни ҳаётга қайтаришга ҳаракат қилдик, бироқ юрак фаолиятга қайтмади”, дейди бош шифокор.
 
Эслатиб ўтамиз, Миср жаҳон чемпионатидаги сўнгги ўйинида 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Мисрликлар ЖЧ-2018 да “А” гуруҳда уч ўйин ўтказиб, 0 очко тўплади.

Аввалроқ, Аргентина  мухлиси жамоасининг жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокига чидай олмай, видолашув хатини ёзиб ғойиб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЖЧ-2018 Миср 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!