Аёл 2 нафар фарзандини белига боғлаб, ўзини “Шахрихонсой” каналига ташлаган.
Кеча, 25 июнь куни соат 10:30 ларда 27 яшар аёл А. белига арқон билан 2 нафар фарзандини боғлаб, ўзини Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани ҳудудидан оқиб ўтган “Шахрихонсой” каналига ташлаган, уларни фуқаро Б. ва бошқалар сувдан чиқариб олган. Аёлнинг фарзандлари бири 7 яшар қиз ва 3 ёшдаги ўғил бўлган.
А. нинг ҳаёти сақлаб қолинган, лекин вояга етмаган фарзандлари М. ва Ш. лар воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ туман прокуратураси томонидан А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.