Мусобақада дунёнинг 75 та мамлакатидан 400 дан зиёд ёш боксчилар ғолиблик учун кураш олиб борди.
“Сибур Арена” мажмуасида ташкил этилган 10 та вазн тоифасидаги мусобақада дунёнинг 75 та мамлакатидан 400 дан зиёд ёш боксчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.
Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 11-ўриндан жой олди. 60 кг вазн тоифасида рингга чиққан ҳамюртимиз Билолбек Мирзараҳимов америкалик рақибига 4:1 ҳисобда ютқазди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
52 кг вазн тоифасида майдонга тушган Отабек Холматов, 56 кг вазнда Шунқор Абдурасулов, 91 кг вазнда Шоҳруз Раҳимов мусобақанинг бронза медалини қўлга киритишди.
Чемпионатда Куба боксчилари биринчи ўринни эгаллаган бўлса, АҚШ ва Қозоғистон спортчилари кучли учликдан жой олди.
26 ноябрь куни якунига етган чемпионатда иштирок этган терма жамоасмиз аъзолари бугун, 28 ноябрь куни тонгда Ўзбекистонга қайтиб келди.