...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алеппони бир кун ичида минглаб сурияликлар тарк этишди


13:39, 28.11.2016 Олам
 2 725

Хукумат ҳарбийлари тинч аҳоли вакилларини тунда шаҳардан олиб чиқиб кетишга муваффақ бўлдилар.

Ироқ ИШИД жангарилари томонидан босиб олинганидан бери илк бор, мамлакатдаги Алеппо шаҳридан қарийб 1000 нафар тинч аҳоли вакиллари чиқиб кетишга муяссар бўлишди. Бу ҳақда “Ren.tv” нашри хабар қилди.
 
Айтиш керакки, Алеппо ҳам худди Мосул каби ИШИД жангарилари томонидан бутунлай босиб олинган. Жангарилар аёллар, болалар ва кексаларни ўзларини ҳимоя қилиш воситаси сифатида ишлатишади ва шаҳар ҳудудидан чиқиб кетишларига йўл қўйишмайди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Аҳоли гуманитар ёрдам йўлакларига ҳам яқинлаштирилмайди ва мажбуран вайронага айланган уйларда ушлаб турилмоқда.
 
27 ноябрдан 28 ноябрга ўтар кечаси ҳукумат ҳарбийлари Шарқий Алеппо аҳолисидан мингга яқин кишини автобусларда олиб кетишга муваффақ бўлишди. Тинч аҳоли вакиллари ортилган автобуслар зудлик билан қочоқлар лагерлари томон йўл олди. Кўп ўтмай,  россиядан қочоқларга гуманитар ёрдам етиб келди.
 
Алеппо ҳудудидан тинч аҳоли вакилларининг олиб чиқиб кетилганидан хабар топган ИШИДчилар Сурия шимолидан туриб кимёвий қуролларини ишга сола бошлади.
 
Жангарилар билан олишув чоғида 1 нафар ҳукумат ҳарбийси вафот этган, 13 киши эса жиддий жароҳатланган. Маълумотларга кўра, террорчилар инсонни заҳарловчи газ ёрдамида ҳужум қилишган. Бу қандай газ экани номаълум.
 
Тахминий маълумотларга кўра, айни вақтда ИШИД чангалидаги Мосулда 1,3-1,5 миллион аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг барчаси террористик гуруҳ асирлари саналади. Ҳарбий операциялар биринчи навбатда ана шу аҳоли вакилларини, қолаверса, шаҳарни террористик гуруҳдан озод этишга қаратилган.
Умида Якубова

Теглар:ИШИД Алеппо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!