...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик 42 та ўқитувчи Буюк Британияда малака оширди


12:27, 30.01.2016 Жамият
 3 526

42 нафар малака ошириб қайтган ўқитувчилар таянч мактаблар базасида чет тили ўқитувчилари учун жорий йилнинг март-декабрь ойларида ўтказиладиган ўқувларда тренер сифатида иштирок этадилар.

Ўзбекистонлик 42 нафар “Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси” кўрик-танлови ғолиблари шу йилнинг 8-22 январь кунлари Буюк Британиянинг нуфузли олий ўқув юртида малака ошириб қайтдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, чет тили ўқитувчилари учун тил муҳитини яратиш, хорижий тилларни эгаллашнинг умумевропа компетенцияси тизими талаблари асосида ўқитишнинг замонавий услубларини ўрганиши учун ўқитувчилар Буюк Британиянинг “St. Mark & St. John” университетида хизмат сафарида бўлишди.
 
42 нафар малака ошириб қайтган ўқитувчилар таянч мактаблар базасида чет тили ўқитувчилари учун жорий йилнинг март-декабрь ойларида ўтказиладиган ўқувларда тренер сифатида иштирок этадилар ҳамда чет элда олган билим ва кўникмаларини ҳамкасбларига ўргатадилар.
 

Теглар:Инглиз тили Ўқитувчилар Буюк Британия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар