Яйра Абдуллаева 1950 йилда ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тугатади ва шу йилдан Ўзбек миллий академик драма театрида иш бошлайди.
1930 йилда Тошкентда таваллуд топган актрисанинг санъат оламига кириб келиши бежиз бўлмаган. У ўзбек лапарчилик ва қўшиқчилик санъатининг тамал тошини қўйган ижодкор Тамарахонимнинг жияни эди. 1944-1945 йилларда Гавҳар Раҳимова бошчилигидаги хотин-қизлар ансамблида фаолият бошлаган Яйра Абдуллаева 1950 йилда ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тугатади ва шу йилдан Ўзбек миллий академик драма театрида иш бошлайди. 66 йилдирки ўз касбига, жонажон театрига ҳиёнат қилмай келаётган актриса бугун 86 ёшни қаршилаш арафасида турибди.
Эслатиб ўтамиз, Яйра Абдуллаева 1964 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони, 1998 йилда “Дўстлик” ордени, 2011 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.