2020 йил 1 январга қадар бир нечта маҳсулотларни божхона тўловлари тўламасдан олиб кириш мумкин.
Аввалроқ “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
“Ҳуқуқий ахборот” канали маълумотига кўра, фармонга мувофиқ 2020 йил 1 январга қадар қуйидагиларни божхона тўловлари тўламасдан олиб кириш мумкин:
– тирик йирик қорамол, қўй эчкилар;
– қорамол, қўй ва эчки гўшти;
– картошка, соя ловияси;
– кунгабоқар, кунжут уруғи;
– шакар, гуруч.
Бундан ташқари, цемент, асбест, қурилиш ойнаси, ёғоч ва кўмир маҳсулотлари импорти бўйича ҳам 2020 йил 1 январга қадар божхона имтиёзлари тақдим этилди.
Бунда божхона имтиёзлари ишлаб-чиқарувчи корхоналар ўзларининг эҳтиёжлари учун асосий қурилиш материаллар, шу жумладан цемент клинкери ва асбестни импорт қилганда ҳам қўлланилади.