Божхонада бир эмас икки шахс хорижий валютани ноқонуний олиб кетмоқчи бўлганда ушланган.
Й.С. исмли шахснинг 12 400 АҚШ долларини божхона декларациясида кўрсатмай олиб чиқиб кетишга уринган. Бироқ фош бўлган.
Унинг ҳамроҳи Э.М. ҳам таваккалга қўл уриб, 10 минг АҚШ долларини чўнтаги ва сумкасига жойлаганча, бамайлихотир чиқиб кетмоқчи бўлган. Аммо бу иш самарасиз якунланган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.