...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия бўлажак ҳужумдан АҚШни огоҳлантирди


16:08, 07.09.2018 Олам
 19 063

Вашингтон ҳарбийлари Россия ҳаво зарбасига учраши мумкинлигидан ҳавотирга тушиб қолган.

Россия ўтган ҳафта давомида икки бора АҚШни Суриядаги америка ҳарбийлари жойлашган ҳудудга зарба беришидан огоҳлантирган. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
 
Телеканал манбаси берган хабарга кўра, Россия АҚШга ҳарбийлари жойлашган ҳудудда жангарилар мавжудлиги ҳақида хабар берган ва Сурия ҳарбийлари билан биргаликда ўша ҳудудга ҳужум бўлишидан огоҳлантирган.
 
Телеканал таъкидлашича, расмий Вашингтон бу хабардан сўнг ҳарбийлари Россия ҳаво зарбасига учраши мумкинлигидан ҳавотирга тушиб қолган. Америка тараф расмий Москвага АҚШ ҳарбийларига таҳдид қилмаслиги кераклигини айтганлар.
 
Мақолада айтилишича, расмий Вашингтон Суриянинг Хомс вилоятидаги Ат-Танф базасидаги америка аскарларининг хавфсизлигидан ҳавотирга тушиб қолган. АҚШ Россия қирувчи самолётлари ёки Ўртаер денгизи шарқидаги кемаларидан ракета зарбаси бериши мумкинлигидан ташвишда.
 
Таъкидлаш жоиз, рус ракеталари ўзлари айтгандек жангариларга эмас, Ат-Танфа ҳарбий базасига тушса, бу икки йирик давлат ўртасида қуролли қарама-қаршиликка сабаб бўлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Россия Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!