Фотоаппаратнинг бир қанча ери тилинганини ҳисобга олмаганда у қайтариб олинганда яхши ҳолатда эди.
Фотосуратчи у ерга арслонларни суратга олишга борган эди. Арслон болалари ёнига яқинлашган фотосуратчини кўриб, жаҳли чиққанидан хириллашни бошлайди. Сўнгра Форстернинг фотоаппаратини тишлаб олиб қочиб, болаларини олдига олиб боради.
Арслон болалари эса фотоаппаратни ўйинчоқ каби ўйнай бошлашади. Лекин улар ҳар бир бола янги нарсадан тез зериккани каби фотоаппаратни ўйнашдан ҳам тез зерикиб қолишди.
Бу пайтда суратчи бошқа фотоаппаратида уларни суратга туширади-да, арслон ва унинг болалари узоққа кетгандан кейин ўзига тегишли бўлган фотоаппаратини олади.
Фотоаппаратнинг бир қанча ери тилинганини ҳисобга олмаганда у қайтариб олинганда яхши ҳолатда эди.
У энди бу фотоаппаратни узоқ йиллар ишлатмоқчи, чунки суратчи ўз фотоаппарати билан фахрланади. Нега деганда, ҳамма фотоаппарат билан бундай ҳолат кузатилмайди.