...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “КамАЗ” ишлаб чиқариш йўлга қўйилди


14:00, 28.03.2018 Жамият
 4 452

“Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида ушбу юк машинасининг тақдимоти ўтказилди.

Кеча, 27 март куни Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида “КамАЗ” юк автомобилларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар қилди.
 
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифидан кейин Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган “UzAutoTrailer” корхонасида 11 турдаги “КамАЗ” юк автомобилини йиғиш ишлари бошланган эди.


 
Айни пайтда бу ерда тайёрланаётган юк автомобиллари 10 тоннадан 36 тоннагача юк кўтариш қувватига эга.
 
Уларга ўрнатилаётган двигателларнинг от кучи 240 дан 401  тагачини ташкил етиб, ЕВРО-3, ЕВРО-4 ҳамда ЕВРО-5 экологик стандартларга жавоб беради.


 
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1500 тани ташкил этиши айтилмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида, яъни илк босқичда 100 та ана шундай оғир юк кўтаришга мўлжалланган юк машинаси тақдим этилди.


 
Бундай юк автомобилларга талаб юқорилигини инобатга олиб, келгусида бу кўрсаткични 3 мингтага етказиш кўзда тутилган.
 
Қолаверса, ушбу автомобилларни нафақат миллий бозорда, балки Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига ҳам экспорт қилиш режалаштирилган. 
 
Тақдимотда, шунингдек, жаҳон юк автомобиллари ишлаб чиқарувчилар орасида ўтказиладиган халқаро “Дакар” ралли-марафонининг 15-карра ғолиби, “КамАЗ-мастер” жамоасининг афсонавий спорт юк машинаси ҳам намойиш қилинди.
Икром Раҳмон

Теглар:КамАЗ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар