...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнусободда автобус инкассация машинаси билан тўқнашди


10:46, 15.02.2018 Жамият
 12 710

Мазкур тўқнашув акс этган фотосуратлар бир зумда ижтимоий тармоқлар ва Facebook’даги гуруҳларда тарқалиб кетди.

Айни вақтда Тошкентни қор қопламоқда. Табиийки, ноқулай об-ҳаво шароити энг аввало, ҳайдовчиларга муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Бугун, 15 февраль куни эрталаб ана шундай ҳолат қайд этилди.
 
Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳамда Яшнобод тумани бўйлаб ҳаракатланувчи 72-рақамли йўловчи ташувчи автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради.
 
Воқеа “Минор” метросидаги чорраҳада содир бўлган. Автобус “КАМАЗ” русумли инкассация машинаси билан тўқнашиб кетган.
 
Мазкур тўқнашув акс этган фотосуратлар бир зумда ижтимоий тармоқлар ва Facebook’даги гуруҳларда тарқалиб кетди.
 
Гувоҳлардан бирининг маълумотига кўра, бир неча киши яраланган. Шифохонага олиб кетилган жабрланганлардан бири ҳаётдан кўз юмган.
 
Айтиш керакки, ҳозирча бу воқеа хусусида расмий маълумотлар берилмади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:ЙТҲ Автобус КАМАЗ Инкассация Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар