Ўтган йилда 8 киши эҳтиётсизлик сабаб поезд остида қолиб, вафот этган.
Қурбонларнинг 8 нафари эҳтиётсизлик туфайли ҳаётдан ўз юмган бўлса, 7 киши ўз ҳаётига суиқасд қилиш мақсадида ўзини поезд остига ташлаган.
Поезд билан жонзотлар тўқнашуви ҳам тез-тез содир бўлиб туради. 2017 йилда йирик қорамол ва поезд тўқнашуви юз берган 48 та ҳолат қайд этилган.
Айрим ҳолатларда поездга тошлар ёки шу каби оғир жисмлар отилган ҳолатлар ҳам учраб туради. Бундай тартиббузарлик одатда уюшмаган ёшлар ёки маст ҳолатдаги кишилар томонидан содир этилади. Ўтган йилда 39 марта поездларга тошлар отилган ҳолати қайд этилган.