Бу хабарнинг қанчалик ҳақиқат ёки уйдурма эканлигини аниқлаш мақсадида 72-автобусга хизмат кўрсатувчи 2-автобуслар саройи маъмурияти билан боғландик.
Мазкур нохуш ҳодиса сабаб бир неча киши яралангани ва қурбонлар ҳам бўлганлиги гувоҳларнинг сўзларига кўра аён бўлган эди.
Сўнгги тарқалган маълумотларга қараганда, автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлган. Шунингдек, 7 киши Юнусобод туманидаги 7-сонли шаҳар клиник шифохонасида қолмоқда.
Бу хабарнинг қанчалик ҳақиқат ёки уйдурма эканлигини аниқлаш мақсадида 72-автобусга хизмат кўрсатувчи 2-автобуслар саройи маъмурияти билан боғландик.
Гўшакни кўтарган аёл бўлиб ўтган ҳодиса ҳақида ҳеч қандай маълумот етказа олмаслигини айтди. Шунингдек, раҳбарлар йўқлигини рўкач қилиб, ҳайдовчининг ўлимини ҳам тасдиқлай олмади. Афсуски, раҳбарият билан ҳам боғланишнинг имкони бўлмади. Улар ўтирадиган хонадаги телефон гўшагини ҳеч ким кўтармади.
Ҳозиргача мазкур ҳодиса ҳақида расмий маълумотлар ошкор этилмади. Биз эса кузатишда давом этамиз.