...
МЕНЮ
ONLINE TV

Татаристонда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди


12:52, 02.07.2017 Олам
 3 823

Мудҳиш ҳодиса автобус ҳайдовчисининг маъсулиятсизлиги туфайли содир бўлган.

Бугун, 2 июль куни Татаристонда автобус ва юк машинаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “РИА Новости” агентлиги хабар берди.
 
Маълум бўлишича, автобусда ҳайдовчи билан бирга 28 йўловчи бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида 2 ёш бола ҳам бор эди, бундан ташқари, 15 киши жиддий жароҳат олган, улардан 12 нафари шифохонага ётқизилган. Шунингдек, жароҳат олганларнинг 4 нафари аҳволи оғир дея ҳисобланмоқда.
 
Мудҳиш ҳодиса автобус ҳайдовчисининг маъсулиятсизлиги туфайли содир бўлган. Автобус йўл бўйлаб ҳаракатланаётган “Камаз” юк машинаси билан тўқнашувдан кейин ағдарилиши натижасида ёниб кетган.
 
Воқеа жойида қутқарув хизмати ҳамда полиция ходимлари иш олиб боришмоқда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Татаристон ЙТҲ Автобус Камаз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!