Нохуш ҳодиса якшанба куни содир бўлган.
8 апрель куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида фуқаро “КамАЗ” юк машинаси баллонига нотўғри дам уриш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда маълум қилинишича, шу куни соат 18:20 ларда, Аҳмад Яссавий маҳалласида яшаган, 37 ёшли К.Қурбонов уйининг ҳовлисида “КамАЗ” юк автомашинаси ғилдираги шинасига компрессор орқали ҳаво ураётганида темир ушлагич чиқиб кетиб, унинг юз қисмига теккан.
Натижада К.Қурбонов жароҳат олиб шифохонага келтирилганида вафот этган.

Акмалхон Эшонхонов