...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда зилзила кузатилди


00:26, 26.12.2015 Жамият
 5 599

Зилзила маркази – Афғонистон

26 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 00:15 кучли ер силкиниши қайд этилди. Зилзила Тошкент ҳудудида 3 баллгача сезилди. Бир дақиқадан ортиқ давом этган зилзиланинг сейсмик маркази Афғонистон Республикасининг Ҳиндиқуш тоғлари майдони дея хабар бермоқда Тошкент Сейсмостанцияси мутахассислари. Зилзиланинг сейсмик маркази ҳисобланган Хиндиқуш тоғлари атрофидаги ҳудудларда силкиниш даражаси 6,5 балл деб баҳоланяпти.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида ҳам 2,5 баллик ер силкиниши кузатилди деб хабар бермоқда мутахассислар.

Жорий йилнинг 26 октябрида мамлакатимизнинг Самарқанд, Сурхондарё, Андижон ва Тошкент вилоятларида содир бўлган зилзиланинг нуқтаси ҳам айнан Афғонистон Республикасининг Ҳиндиқуш тоғлари деб хабар берилган эди. Бу каби ер силкинишлари асосан Марказий Осиё минтақасида учраб туради. Булардан энг сўнггиси 2015 йилнинг 20 ноябр санасида  Қирғизистон Республикасининг Тошкентдан 355 км узоқликдаги ҳудудида рўй берган эди. Қирғизистонда 5,2 балл деб баҳоланган ер силкиниши Тошкент 2 балл деб қайд этилди. 
Ёдгор Абдулло

Теглар:Зилзила Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар