“Вой-вой, вой ҳаёлим” деб куйлаган хонанда энди “Севги кўчаси”да сарсон.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда учун тугаб бораётган 2015 йил жуда омадли бўлди десак муболаға бўлмайди. Йил бошидан “Ҳаёлим”, “Ўйна-ўйна” каби бир қанча хит қўшиқларни тақдим этган хонанданинг 10 йиллик ижоди ҳукуматимиз томонидан эътироф этилиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланди.
Бугун Зиёданинг 2015 йилдаги энг сўнгги қўшиғини эътиборингизга ҳавола этамиз. “Севги кўчаси” деб ном олган мазкур таронанинг шеъри муаллифи Зиёданинг доимий ҳамкори Баҳодир Низомов, мусиқа муаллифи эса Умид Обидов.
Қўшиқни сайтнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.