...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зиёда иккинчи фарзандига қандай исм қўйди?


17:36, 18.03.2017 Шоу-бизнес
 19 862

Камроннинг укасига қандай исм берилганини биласизми?

Хонанда Зиёда 11 март куни иккинчи бор оналик бахтига муяссар бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 2012 йилда оила қурган Зиёданинг кенжа фарзанди ҳам ўғил.
 
Халқимиз тўй-тантанани севади. Оилада туғилган янги чақалоқни туғруқхонадан олиб чиқиш ҳам алоҳида маросим. 18 март куни Зиёда иккинчи фарзанди билан туғруқхонадан чиқди.
 
Шу кунларда барчани қизиқтираётган саволга ҳам жавоб олдик. Хонанда Зиёда турмуш ўртоғи билан келишган ҳолда, кенжа фарзандига яхши ниятлар билан Имрон деб исм қўйди. Тўнғич фарзандининг исми Камрон.
 
Хонанданинг туғруқхонадан уйга кетиш жараёнидан олинган эксклюзив фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Барҳаётлик, ободлик деган маъноларни англатувчи Имроннинг қадами Зиёда хонадонига қутлуғ келиб, умри узоқ бўлсин. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Шоу-бизнес Зиёда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!