...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди


17:20, 18.03.2017 Спорт
 3 143

Ўзбекистонлик гимнастикачи Олимпиада ўйинларида кетма-кет 7-марта иштирок этгани учун “Гиннесс рекордлари” китобига киритилган.

Ўзбекистонлик гимнастика устаси ва Олимпиада ўйинларида кетма-кет 7 марта (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016) иштирок этгани учун “Гиннесс рекордлари” китобига киритилган Оксана Чусовитина фаолиятидаги навбатдаги ғалабани нишонлади.
 
Спорт гимнастикаси бўйича Бокуда ўтказилган Жаҳон кубоги мусобақасининг тиралиб туриб сакраш баҳсида Чусовитина 14,333 балл тўплаб, олтин медаль соҳиби бўлди. Бу борада иккинчи ўрин австралиялик гимнастика устаси Эмили Литтлга, учинчи ўрин эса словениялик спортчи Тей Белакка насиб қилди.
 
Бокуда ўтказилаётган Жаҳон кубоги баҳсларида 23 та мамлакат спортчилари иштирок этмоқда. Спорт гимнастикаси бўйича мусобақалар 19 март куни якунланади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Оксана Чусовитина Гимнастика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!