Жорий йилда интернетга уланиш тизими сифат ва тезкорлик бўйича янада яхшиланади.
Бу лойиҳа “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази билан бирга йўлга қўйилди. Айтиш керакки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида электрон ҳукумат тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
2017 йилда 50дан ортиқ муҳим хизматлар интерактив шаклга ўтказилиши режалаштирилган. Хусусан, тадбиркорлар учун экспорт ва импорт шартномаларини имзолаш электронлаштирилади. Жорий йилда аҳоли ва давлат идоралари хизматчиларининг компьютер саводхонлигини ошириш бўйича ўқув дарслари ташкил этилади. Интернетга уланиш тизими сифат ва тезкорлик бўйича янада яхшиланади.