Макка шаҳрида Ямандан учирилган ракета ушланди. "Боко харам" жангарилари ғарб таълими моделига қарши.
2. Нигерия шимоли-шарқида нефть разведкачилари экспедицияси чоғида "Боко харам" террорчилик гуруҳи ҳужуми оқибатида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида тадқиқот иштирокчилари билан бир қаторда ҳарбийлар ҳам борлиги маълум қилинди. Бир неча йиллардан бери "Боко харам" жангарилари ғарб таълими моделига қарши курашиб келади, уларнинг мақсади мамлакатда шариат қонунларини ўрнатишдир.
3. Мехико метросида одамлар тутундан заҳарланди. Воқеа Мексика пойтахтидаги метронинг "Хуанакатлан" ва "Чапельтепек" станциялари оралиғида электр симларидаги носозлик ва қисқа туташувидан чиққан қуюқ тутун иккала станцияга тарқалди. Натижада поезддаги 35 нафар йўловчи заҳарланди. 5 нафар йўловчининг аҳволи оғирлашгани сабаб метрополитен раҳбарияти томонидан чақиртирилган тез тиббий ёрдам машиналарида шифохонага олиб кетилган.
2. `Uzmobile` Миллий мобиль оператори Финляндиянинг `Anita Finland Ltd.` компаниясининг мобиль лабораторияси ускуналари ёрдамида ўз хизмат сифатини баҳолайди ва мониторинг қилади. Бу ўлчаш ускунаси CDMA ва GSM стандартларини аниқлашга ёрдам беради. Маълумотларга кўра, бу ускуна 2016 йилда сотиб олинган. DMTel компанияси `Uzmobile` мутаҳассислари учун бир қатор тренинглар ўтказган.
4. АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Мексика билан чегарага девор қуриш учун бюджетдан 1,6 миллиард доллар маблағ ажратилиши тўғрисидаги ҳукумат қарорини муҳокама этди. Вакиллар палатасининг 230 нафари бу қарорни маъқуллаган бўлса, 196 нафар конгрессмен қарши овоз берди. Бу борадаги қонун лойиҳасида Америка халқининг хавфсизлиги муҳим жиҳат эканлиги таъкидланган. Мексика билан чегара ҳудудга девор қуриш масаласи сайловолди ташвиқотлар вақтида айтиб ўтилган эди.