Ҳар иккала ташкилот Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилди.
Ёш кинематографлар кенгашининг асосий вазифаси — кино соҳасида ёшларнинг ижодий фаолиятини юзага чиқариш, ёш авлодни миллий қадриятлар ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уюшмаган ёшларни ҳаётдан ўз ўринларини топишлари учун қулай шароитлар яратишдир.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, шунингдек, Ёш олимлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотини ҳам рўйхатдан ўтказди. Бу ташкилот Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилди.
Ёш олимлар кенгаши фаолиятининг асосий йўналиши — иқтидорли ёшларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, жаҳон талабига мос бўлган илмий-таҳлилий ишларига кўмаклашишдир.
Ўйлаймизки, янги ташкил этилган ушбу ташкилотлар кинематография ҳамда ёш олимлар масалаларига тааллуқли бўлган, бугунги кунда ўз ечимларини тополмай сарсон-саргардон бўлган бир қатор масалаларга ўзига хос ечимлар топиб, уларни амалиётга татбиқ этади.
Биз ёшлар мавзусига бефарқ эмасмиз. Таҳририятимиз томонидан юқорида тилга олинган иккита янги ташкилотнинг иш фаолияти, соҳага татбиқ этадиган янгиликлари кузатиб борилиши билан бирга улар томонидан илгари сурилган ғоялар ёритиб борилади.