23 та ЙПХ постида қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилади.
Ўзбекистон ҳукумати 2022 йилгача йўл-патруль хизматининг стационар постларини босқичма-босқич қуриш, реконструкция қилиш ва модернизация қилиш бўйича Дастурни тасдиқлади.
Ҳужжатда қайд этилишича, 23 та ЙПХ постида қурилиш ишлари амалга оширилади. Ички ишлар вазирлиги ягона марказлаштирилган ахборот тизимини яратиш учун барча постларни оптик толали алоқа воситаси билан боғлаши лозим.
Дастурнинг биринчи босқичи доирасида 2019 йил февралгача Тошкент вилоятининг А373 автомобиль йўлининг 134-километрида “Бескостин” янги постини қуриш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Наманган вилоятидаги “Ангор” ЙПХ постини реконструкция қилиш мўлжалланмоқда.
Ҳар бир босқичда қуриладиган объектлар сони ортиб боради. Масалан, иккинчи босқич доирасида 2019 йил ноябрда Самарқанд вилоятидаги “Лоиш”, Тошкент вилоятидаги “Қибрай”, Бухоро вилоятидаги “Қизилқум” ва Фарғона вилоятидаги “Сой бўйи” постлари ишга туширилиши кутилмоқда.

Дурдона Расулова