25–26 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркияга сафар уюштириши кутилмоқда.
Аввалроқ, 25–26 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркияга сафар уюштириши ҳақида хабар берган эдик.
Тахминимизча, мазкур ташриф доирасида ўзбек-турк ишбилармонлари иштирокида бизнес-форум ташкил этилади. Шу сабаб ҳам Элёр Ғаниев олдиндан Туркияга ташриф уюштираётган бўлиши мумкин.
Айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК хизматидан фойдаланмаган. Элёр Ғаниев Истанбулга "Turkish Airlines" авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолётда жўнаб кетган. Самолёт 11:35 да Истанбул шаҳрининг Отатурк халқаро аэропортига қўнади.
Элёр Ғаниев Истанбулдан Анқара шаҳрига учиб кетиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Сабаби Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрига эмас, пойтахт Анқара шаҳрига етиб боради.