...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда яна бир вазирлик ўзгартирилмоқда


17:49, 14.04.2017 Жамият
 4 672

Мажлисда Ўзбекистондаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар билан бирга олиб борилаётган ташқи сиёсатидаги янги жиҳатлар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигига айлантирилмоқда.

Бу ҳақда бугун, 14 апрель куни Халқаро Пресс Клуб (ХПК) мажлиси доирасида маълум қилинди. Мажлисда Ўзбекистондаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар билан бирга олиб борилаётган ташқи сиёсатидаги янги жиҳатлар муҳокама қилинди.

Қайд этиш керак, бу 7 апрель куни таъсис этилган ХПКнинг биринчи тадбири ҳисобланади. Йиғилишда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазири Абдулазиз Комилов спикер сифатида иштирок этдилар. Шунингдек, мажлисда ХПК жамоатчилик кенгаши, дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар, маҳаллий ва Ўзбекистонда аккредитацияга эга халқаро ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Тадбир давомида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналиши, жумладан, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини ошириш бўйича фаол муҳокамалар бўлиб ўтди.

Сенаторлар, депутатлар, олимлар, давлат ташкилотлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда журналистлар ташкилотнинг жамоатчилик кенгаши вакиллари қаторидан ўрин олди. Шерзод Қудратхўжаев ХПК раиси этиб сайланди.

Халқаро пресс клубнинг асосий мақсади – ахборот муҳитининг ривожланиши бўйича фаолиятни кучайтириш, кенг халқаро жамиятга юртимиздаги бўлиб ўтаётган ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий ўзгариш ва ислоҳотлар ҳақида холис ахборотларни етказиш. ХПК ижтимоий мулоқот, воқеа ва ислоҳотлар ҳақида тезкор, холисона ва сифатли ахборотни ёритиш ривожи учун интерфаол муҳит бўлиб хизмат қилади. Ушбу мажлис “Ҳаракатлар стратегияси” Маркази билан биргаликда ташкил этилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Ташқи иқтисодий алоқалар Ташқи савдо вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар