...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда яна бир қўмита ташкил этилди


17:53, 12.12.2018 Жамият
 4 847

Қўмита ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун “Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига (ПФ-5594, 12.12.18 й.) имзо чекди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм каналида хабар берилмоқда.
 
Фармон билан Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси негизида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилди.
 
Қўмита Ҳукуматнинг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси таркибига киради.
 
Фармонга мувофиқ:
  • радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш;
  • саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, истироҳат боғлари аттракционларини эксплуатация қилишга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давалат назорати ва текширувини амалга ошириш;
  • атом энергиясидан фойдаланиш соҳасини лицензиялаш қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Феруза Ходжаева

Теглар:Саноат Радиация ва ядро хавфсизлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар