...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ди Каприонинг “Оскар”и олиб қўйилди


17:37, 12.12.2018 Олам
 9 661

Актёр ҳайкалчани ҳукуматга топширишга мажбур бўлди.

Голливуд актёри Леонардо Ди Каприон ўзининг “Оскар” ҳайкалчасини АҚШ федерал ҳукуматига беришга мажбур бўлди. Бу мукофот 1954 йили Марлон Брандога “Портда” фильмидаги роли учун тақдим этилганди. Бу ҳақда “The Wrap” хабар берди.
 
Мазкур “Оскар” ҳайкалчасини Ди Каприога миллиардлаб доллар миқдоридаги молиявий қаллобликларни амалга оширишда гумонланиб, қамалган таниши Жоу Лоу совға қилган. Таъкидланишича, Жоу Лоу ўз фаолияти давомида Малайзиянинг 1MDB давлат фондидан ўмарилган маблағларнини асосан қиммат ва дабдабали предметлар сотиб олишга сарфлаган. Жумладан, 250 млн доллар қийматидаги хусусий яхта, Ван Гог ва Пикассо картиналарини.
 
Прокурорларнинг қайд этишича, Жоу Лоу ноқонуний ўзлаштирилган пуллар ҳисобидан “Уолл-стритлик бўри” картинасининг суратга олинишига ҳомийлик қилган.
 
Молиячи сифатида “Red Granite Pictures” компанияси билан ҳам ҳамкорлик қилиб, “Салом, дада, Янги йил!”, “Аҳмоқ ва янада аҳмоқ” комедияларига продюсерлик қилган.
 
Юзага келган жанжалли ҳолатлар туфайли Ди Каприо унга Лоу томонидан тақдим этилган барча совға-саломлар, жумладан, Пикассонинг “Буқа боши билан натюрморт” картинасидан ҳам воз кечишга мажбур бўлган. Актёр санъат асарини Швейцарияда сақларди.
 
Ди Каприо 2016 йилда ҳам АҚШ давлат хавфсизлик хизмати томонидан Малайзияда содир этилган молиявий ўғриликлар бўйича тергов қилинган эди. Ўшанда актёр томонидан асос солинган хайрия фондининг 1MDB молиявий кирдикорларига алоқадорлиги гумон қилинган.

Маълумот учун, Ди Каприо “Омон қолган” фильмида ижро этган роли учун “Оскар” билан тақдирланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ди Каприо Оскар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!