2017 йил Голливудда эркак актёрлар, киноматографлар ва агентларга қарши турли айбловлар кўпая бошлаган эди.
2015 йил “Чиройли кетиш” фильмини суратга олиш жараёнида продюссер ёрдамчиси бўлган аёл Фриманнинг унга қилган ҳатти-ҳаракатларидан норозилигини билдирган.
Ёрдамчи аёл Фриман унинг қоматига доир огоҳлантириш бергани ва унга тегинганини таъкидлаган.
80 ёшли актёр Морган Фриман аёлга ҳужум қилгани ёки хавфсиз бўлмаган иш жойини яратгани ҳақидаги ҳар қандай маълумотни рад этди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
Шунингдек, Морган Фриман ўз ҳаракатлари билан кимларгадир ноқулайлик туғдирганлиги учун кечирим сўради.
Маълумот ўрнида, Морган Фриман “Оскар”, “Кумуш айиқ” ва “Олтин глобус” киномукофотларининг соҳиби ҳисобланади. Актёр рол ижро этган “Шоушенгдан қочиш”, “Етти”, “Слевиннинг омадли рақами” ва “Устаси фаранглар” каби фильмлар машҳурликка эришган.