“PYD/PKK” ташкилоти террорчиларининг ҳамтовоқлари “қасос” сўзини ёзиб кетган.
Масжид Германиядаги Турк-ислом диний муассасалар кенгашига қарашли бўлиб, унинг деворига “PKK – Intikam (қасос)”, деб ёзиб кетилган.
Ташкилот ҳамкорларининг шахси ҳозирча аниқланмаган.
Туркия Адолат ва ривожланиш партияси депутати Мустафо Енер ўғлу ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бу ҳужумни қоралаган.
Бундан ташқари, депутат Германия ҳукумат кучлари шу каби ҳолатлар юзасидан керакли чораларни кўришига ишонч билдирган.