...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оскар 2018: муносиблар тақдирланди


15:42, 05.03.2018 Олам
 2 747

Оскарнинг юбилей 90 йиллик маросими муваффақиятли ўтказилди.

“Оскар” тақдирлаш маросимининг 90-юбилей сони ҳайратомуз воқеаларсиз ўтди. Асосий мукофотга “Сув шакли” кинокартинаси муносиб топилди. Бу ҳақда  ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Ташкилотчилар мукофотнинг 90 йиллик тарихи ҳақида эслатиб ўтдилар. Асосий йўналишдаги мукофотлар топширилишидан аввал томошабинларга олдинги йиллардаги ғолиблар фильмларидан парчалар намойиш қилинди.


 
Совриндорлар
 
Бу сафар ҳеч қандай муваффақиятсизликлар бўлмади ва режиссёр Гильермо дель Торонинг “Сув шакли” кинокартинаси энг яхши фильм деб топилди.
 
Бош рол учун энг яхши актер мукофоти Фрэнсис Макдормандга “Миссури, Эббинг чегарасидаги уч билборд” фильмидаги ижроси учун, Мартина Макдони ва Гари Олдманга Джо Райтнинг “Зулмат замонлар” фильмидаги Буюк Британия Бош вазири Уинстон Черчилл роли учун топширилди.
 
Сэм Рокуэлла (“Миссури, Эббинг чегарасидаги уч билборд”) ва Эллисон Дженни (“Тоня ҳаммага қарши”) энг яхши иккинчи даражали актёр мукофотларига лойиқ топилдилар.
 
“Чет тилидаги энг яхши фильм” номинациясига Себастяьн Лелионинг “Фантастик аёл” кинокартинаси муносиб кўрилди.
 
“Энг яхши тўлиқ метражли фильм” йўналишида Россия спортидаги допинг ҳақида “Икар” фильми ғолиб бўлди. Фильм режиссёри британиялик велопойгачи ҳаваскор режиссёр Брайан Фогель.
 
Тақдирлаш АҚШнинг Лос-Анжелос шаҳридаги “Dolby” залида эмас, унинг ёнидаги “Хитой театри” залида ўтказилиши ташкилотчилардан кутилмаган янгилик бўлди.
 
Маълумот ўрнида, Оскар тарихидаги энг узоқ давом этган тақдирлаш маросими 2002 йилда кузатилган, 4 соат 23 дақиқа, энг қисқа тақдирлаш 1959 йилда, 1 соат 40 дақиқа бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Оскар фильм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!