Учинчи ҳафтадирки АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати пасайишда давом этмоқда.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтага нисбатан 8,18 сўмга арзонлади ва 8163,46 сўмни ташкил этди.
1 Евро 10059,02 сўмни ташкил этиб, 1,90 сўмга пасайган.
1 Россия рубли 2,32 сўм арзонлаб, 143,57 сўмни ташкил этди.
1 Қозоғистон тенгеси 25,41 сўмни ташкил этиб, бу ўтган ҳафтадагига нисбатан 19 тийинга пастроқдир.
1 Қирғизистон соми 5 тийинга пасайиб, 120,23 сўмни ташкил этмоқда.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.