...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат хизматлари агентлиги 1 ёшда! Бир йиллик меҳнат қандай самара берди?


18:14, 12.12.2018 Жамият
 1 955

Бир йилда агентликдаги ўзгаришлар билан танишинг.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва 2017 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолияти ташкил этилганди.
 
Шу билан бирга юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида 2018 йил 1 январдан бошлаб Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Давлат хизматлари марказларига айлантирилган.


 
Ҳўш, агентлик бир йил давомида қандай натижаларга эришди?
 
Аввало шуни таъкидлаш керакки, 2018 йилнинг 1 апрелига қадар Давлат хизматлари марказлари орқали тадбиркорлик субъектларига 37 турдаги давлат хизматлари кўрсатиб келинган бўлса, бугунги кунда аҳолига ҳамда тадбиркорлик субъектларига 103 турдаги давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда. 2018 йилнинг жорий даврида Тошкент шаҳридаги Давлат хизматлари марказлари орқали 447 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Маълумот учун, Ягона дарча марказлари орқали 2016 йилда жами 9876 та, 2017 йилда эса 14325 та давлат хизматлари кўрсатилган, холос.
 
Мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар сабабли тадбиркорлар сони кундан-кунга ошиб бормоқда. 2018 йилнинг 1 декабрь ҳолатида, жами 28294 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, улардан 12342 таси юридик шахс шаклидаги, 15952 таси юридик шахс ташкил этмасдан давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектларидир. Шунингдек, 200 дан ортиқ қўшма ва хорижий шаклдаги тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилишида амалий ёрдам кўрсатилган. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича “Doing Business” – 2018 глобал рейтингида Ўзбекистон 200 дан ортиқ давлат орасида 11 ўринни банд қилди.
 
Фақатгина, қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш давлат хизмати бўйича бутун 2017 йил давомида 333 та нотурар жой тоифасидаги объектга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бўлса, 2018 йилнинг 1 июнидан - 1 декабрига қадар 2111 та объектга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган ва шундан 750 таси нотурар жой тоифасидаги объектлардир.


 
Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиниши натижасида жисмоний ва юридик шахсларга ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар зарур ҳужжатлар ва ахборотларни бошқа тузилмалардан мустақил равишда олиши ҳисобига соддалаштиришни назарда тутувчи маъмурий регламентлар тасдиқланиб, амалиётга жорий этилди.
 
Қурилиш (реконструкция) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш давлат хизматининг маъмурий регламентига асосан ушбу хизмат бўйича мурожаатни кўриб чиқиш муддати 23 кундан 9 иш кунигача қисқартирилди ва ҳужжат айланиши фақат электрон кўринишда амалга оширилиши белгиланиб, туман ва шаҳар ҳокимлигининг ушбу хизмат бўйича қарор қабул қилиши бекор қилинди.





Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Давлат хизматлари агентлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар