Мактабларда қабул жараёнидаги коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш учун Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ишланади.
Мазкур йиғилишда талаб юқори бўлган мактабларда болаларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда коррупция белгиларини йўқотиш учун келгуси ўқув йилидан бошлаб қабул ўзгача тартибда бўлиши айтиб ўтилган.
Ушбу мактабларга қабул қилиш Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлигининг ягона дарча маркази орқали амалга оширилади. Бу орқали ноқонуний ҳаракатларни амалга ошираётган раҳбарлар ва уларнинг воситачиларининг шахсий манфаатлари йўлидаги ҳаракатларига чек қўйиш мақсад қилинган.
Шу билан бирга, ота-оналар томонидан талаб юқори бўлган мактабларга тармоқ мактаблари ташкил этиш ҳуқуқи тақдим этилади. Бу эса мактабларда жой етишмаслиги ва коррупция омилларининг камайишига ёрдам беради.
Муваффақиятли фаолият юритаётган директорлар ушбу тармоқ мактаблари ҳисобидан кўпроқ маблағлар ишлашлари, бу эса мактаб пул маблағларини молиялаштириш тизими (“Пул ўқувчи ортидан келади” тамойили)ни самарали жорий этиш орқали амалга оширилади. Ушбу тизим орқали муваффақиятли мактаблар кўпроқ молиялаштиришга эга бўладилар.