
Туркманистон раҳбари Ашхободда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон саноат маҳсулотлари аҳамиятига алоҳида тўхталган.
Ҳукумат йиғилишида Гурбангули Бердимухамедов маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш механизм ва шаклларини такомиллаштириш ҳақида гапирган. Президент фаол тадбиркорлик учун шароитлар яратиш, соҳага инновацион технологиялар ва замонавий тажрибани татбиқ этиш зарурлигини қайд этган.
Туркманистон раҳбари Ашхободда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон саноат маҳсулотлари аҳамиятига алоҳида тўхталган. У бу тажрибадан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда Туркманистон маҳсулотлари кўргазмасини ўтказиш бўйича бош вазир ўринбосари О.Гурбанназаровга топшириқ берган.