Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Ўзбекистон тарихида илк бор амалга оширилиши бошланган “Обод қишлоқ” дастурининг биринчи манзили айнан мазкур қишлоқ бўлди.
“Манас” қишлоқ фуқаролар йиғинида Жиззах вилоятида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари терини қайта ишлаш, агросаноат мажмуаси ва озиқ-овқат кластери барпо этиш, туя сути билан даволайдиган клиника ташкил қилиш борасидаги таклифларга алоҳида эътибор қаратди.
Аҳолининг томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланишига кўмаклашиш, фермер ва деҳқон хўжаликларига бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича консалтинг хизмати кўрсатиш, молиялаштириш базасини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Ўзбекистон тарихида илк бор амалга оширилиши бошланган “Обод қишлоқ” дастурининг биринчи манзили айнан мазкур қишлоқ бўлди. Яқинда бошланган ушбу хайрли ташаббус оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши туфайли Манас қишлоғи қисқа вақтда Ўзбекистоннинг энг машҳур қишлоғига айланиб улгурди, дейиш мумкин.