Халқ таълими вазирлиги таълим тожик тилида олиб бориладиган мактабларнинг ёпилиши хусусида расмий баёнот билан чиқди.
Халқ таълими вазирлиги таълим тожик тилида олиб бориладиган мактабларнинг ёпилиши хусусида расмий баёнот билан чиқди.
Вазирликка кўра, бундай хавотирга ўрин йўқ. Расмий баёнотда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистонда таълим олиш тилини миллатидан қатъи назар, ота-оналар фарзандлари билан танлаш ҳуқуқига эгалик ҳуқуқининг кафолатланишини таъкидланган.
Бугунги кунда республикамизда 245 та умумтаълим мактабида таълим тожик тилида олиб борилмоқда. Улардаги 62 минг нафар ўқувчига 5 минг 755 нафар ўқитувчи-педагог тожик тилида таълим-тарбия бериб келмоқда. Бўстонлиқ туманидаги 8 та умумтаълим мактабида 886 нафар ўқувчига 138 нафар ўқитувчи тожик тилида таълим-тарбия бермоқда.