...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп Фаластинга муҳлат берди, акс ҳолда...


08:40, 26.01.2018 Олам
 3 024

“Бизнинг вакилимиз ушбу масала юзасидан бир ҳафта аввал у ерда бўлиб қайтди. Бироқ Фаластин тараф бизни ҳурмат қилмади”.

Тарихда “Қуддуси шаъриф” мақомини олган шаҳарга Исроил ва Фаластин ўз пойтахти сифатида даъво қилаётгани ҳақда хабар берган эдик.
 
Ўтган ҳафтада АҚШ вице-президенти Майкль Пинс Исроил ва Фаластин ўртасидаги низо юзасидан Қуддусга ташриф буюрди. Аммо Фаластин расмийлари бу учрашувга АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти сифатида эътироф этгани боис келишни исташмади. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.

 
АҚШ президенти Дональд Трамп бу борада ҳамон ўз нуқтаи назарида эканлигини маълум қилди. Қуддусда юзага келган можаро ҳақида сўз юритар экан:
 
“Бизнинг вакилимиз ушбу масала юзасидан бир ҳафта аввал у ерда бўлиб қайтди. Бироқ Фаластин тараф бизни ҳурмат қилмади. Биз уларни қўллаб-қувватлаш учун миллионлаб доллар бера оламиз. Пуллар столнинг устида турибди. Агар улар бирга ўтириб сулҳ тузишмас экан, бу пуллар ҳеч қачон улар учун сарфланмайди. Фаластинликлар тезроқ музокара столига келишлари шарт”.
 
Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Дональд Трампнинг Қуддус ҳақдаги декларациясини “юзига зарба” деб қабул қилган ва Вашингтонни Исроил билан келгуси музокараларда ҳалол воситачи сифатида рад этган.
Икром Раҳмон

Теглар:Фаластин Исроил Қуддус АҚШ Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!