...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда тиланчиларни қамаш таклиф қилиняпти


09:54, 04.09.2018 Жамият
 7 767

Янги қонун лойиҳасига кўра, тиланчилик қилганлар жамоат ишларига жалб қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилди.
 
Жиноят кодексининг 127-моддасидаги “тиланчи” сўзини ўчириш ва шу моддага қуйидаги 1-қисмни киритиш таклиф қилинмоқда:
 
Аэропорт, вокзал, парк, дам олиш масканлари, бозорлар ва савдо мажмуалари ҳудудлари, шунингдек, уларга туташ ҳудудлар, автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари, бекатлар, автотранспорт воситалари ўтадиган йўлнинг қатнов қисмлари, маданий ва маънавий мерос объектлари жойлашган ҳудудлар, барча турдаги жамоат транспортлари ва бошқа жамоат жойларида, яъни фаол тарзда пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликларни сўрайдиганлар, худди шундай иш учун маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг амалга оширилса, -
 
360 соатгача жамоат ишларига жалб қилиш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
 
Худди шундай ҳаракатлар вояга етмаган шахс иштирокида ёки ундан фойдаланган ҳолда, шунингдек, ёши кекса, руҳий хаста, ногиронлиги бор шахслар, ўзини ногирон қилиб кўрсатган одамлар, ёки мажбуран наркотик ва психотроп моддалар, алкоголь маҳсулотлари истеъмол қилган, лекин ақлий фаолиятига путур етмаган шахслар томонидан худди шундай иш учун маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг содир этилса, -
 
360 соатдан 480 соатгача жамоат ишларига жалб қилиш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
 
Агар ушбу ҳаракатлар:
а) такроран, бир гуруҳ шахслар томонидан аввалдан тил бириктириб ёки хавфли рецидивист томонидан такроран содир этилса
б) бир гуруҳ шахслар томонидан аввалдан тил бириктириб содир этилса;
в) мажбуран наркотик ёки психотроп моддаларни қилиниши таъсирида содир этилса;
г) зўравонлик ёки зўравонлик билан таҳдид қилиш орқали амалга оширилса,
5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
 
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188-моддасидан “тиланчи” сўзи ўчирилиб, қуйидаги 3-қисм киритилиши мумкин:
 
Аэропорт, вокзал, парк, дам олиш масканлари, бозорлар ва савдо мажмуалари ҳудудлари, шунингдек, уларга туташ ҳудудлар, автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари, бекатлар, автотранспорт воситалари ўтадиган йўлнинг қатнов қисмлари, маданий ва маънавий мерос объектлари жойлашган ҳудудлар, барча турдаги жамоат транспортлари ва бошқа жамоат жойларида, яъни фаол тарзда пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликларни сўрайдиганлар, худди шундай иш учун маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг амалга оширилса, -
 
энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жаримага тортиш ёки 5 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланади.
 
Худди шундай ҳаракатлар вояга етмаган шахс иштирокида ёки ундан фойдаланган ҳолда, шунингдек, ёши кекса, руҳий хаста, ногиронлиги бор шахслар, ўзини ногирон қилиб кўрсатган одамлар, ёки мажбуран наркотик ва психотроп моддалар, алкоголь маҳсулотлари истеъмол қилган, лекин ақлий фаолиятига путур етмаган шахслар томонидан худди шундай иш учун маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг содир этилса, -
 
энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жаримага тортиш ёки 5 суткадан 10 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланади.
 
Спиртли ичимликларни, наркотик ёки психотроп бўлмаган, лекин интеллектуал-руҳий фаолиятга таъсир кўрсатадиган моддалар ёки воситаларни истеъмол қилишга мажбурлаш билан бегона кишиларни тиланчиликка жалб қилиш ёки улардан фойдаланиш, - энг кам иш ҳақининг 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жаримага тортиш ёки 10 суткадан 15 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланади.
 
P.S.: Жамиятда бу йўл билан тартибни сақлашга уриниш тўғри эмас деб ўйлаймиз. Мамлакатда камбағаллар билан эмас, “камбағаллик” билан курашиш керак. Шунда давлатга бўлган ишонч мустаҳкам бўлади ва у ривожланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жиноят кодекси Маъмурий жавобгарлик кодекси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар