Хива туманидаги меҳмонхоналарнинг бирида яшовчи мижоз ҳамёнидан 2,5 минг АҚШ доллари ва 5 минг Россия рубли йўқолгани ҳақида ички ишлар ходимларига мурожаат қилган...
Ички ишлар органларининг тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ўғриликни ушбу меҳмонхона фарроши, 1989 йилда туғилган Н.И. исмли шахс содир этганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизматининг маълумот беришича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.