Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари иккита автомобилга юкланган пуллларни аниқлаган.
Натижада, Янгиқўрғон тумани Газнон аҳоли пунктининг Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегара олди ҳудудида Cobalt ва Lacetti автомашиналарига юкланган йирик миқдордаги хорижий валютани Қирғизистонга ноқонуний олиб ўтишни режалаштирган Луқмон Мўминов, Одил Мўйдинов ва Нозим Муллажоновдан иборат уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушлаб қолинган хорижий валютанинг умумий миқдори қарийб 5 млн 300 минг АҚШ долларини ташкил этди. Бу пуллар Тошкент шаҳри, Қўқон шаҳри ва Наманган вилоятида иш олиб борувчи яширин иқтисодиёт вакилларига тегишли бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан Давлат хавфсизлик хизмати тергов бўлими томонидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.