Алимов Аскар Турдиевичга тегишли бўлган Lacetti русумли автомашинаси қаровсиз қолдирилган...
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур автомашина Мирзо Улуғбек тумани Феруза мавзеси ҳудудида топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабарига кўра, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Абдумўминов Шаҳзод Абдужалол ўғли содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.