...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда шакар нархи нега кескин ошиб кетди?


12:47, 01.02.2018 Жамият
 8 287

2017 йилда шакар нархи ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан 28,8 фоизга ошган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистонда гўшт нархининг кескин ошиб кетишига изоҳ берган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги мутахассислари сўнгги вақтларда Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари орасида шакар нархининг ошиб кетишига ҳам изоҳ берди.
 
Шакар ва қандолат маҳсулотлари нархлари ўсишининг асосий сабаби ўрганилганда, ички ишлаб чиқариш қувватларининг аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш имкониятига эга эмаслиги, шакар маҳсулотига бўлган мавсумий тебранишларни бартараф этиш мақсадида етарли миқдорда шакар хом ашёси импортининг амалга оширилмагани аниқланган.
 
Маълумот учун, 2017 йилда шакар нархи ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан 28,8 фоизга ошган.
 
Вазирлик мутахассисларининг аниқлик киритишича, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида йирик савдо марказлари – супермаркет ва гипермаркетларнинг мавжуд эмаслиги ҳамда товарлар давлат хариди тизимининг етарлича ривожланмагани истеъмол товарлари нархининг ошишида қўшимча сабаблар бўлган.
 
Йирик савдо марказлари нархларнинг барқарор сақлаб туришда, иқтисодиётда нақд пул муомаласини тартибга солиш, самарали давлат хариди тизимининг жорий қилиниши эса истеъмол товарлари бўйича мавсумий тебранишларнинг олдини олиш ва шу орқали инфляцияни жиловлаш имконини беради.

Теглар:Шакар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар